Шунақа шартномани ким тузади? Моуриньо истеъфоси “Тоттенхэм”га 30 миллион фунтга тушади

Чемпионлик учун курашдан чиқиб кетган “Тоттенхэм” раҳбарияти Жозе Моуриньони истеъфога чиқариб юбориши кутилмоқда. Бироқ, 2019 йилнинг ноябрида жамоани қабул қилиб олган португалиялик мутахассис 2023 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган шартномага эга.

Агар лондонликлар мураббийни кутилганидан эрта лавозимдан оладиган бўлса, шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун 30 миллион фунт миқдорида компенсация тўлайди.

Клуб хўжайини Дэниэл Леви жорий мавсум якунланганидан кейин Моуриньодан қутилиш йўлларини қидириши айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар