Шупо-Мотинг "Бавария" билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи, аммо..
Камерунлик ҳужумчи Эрик Шупо-Мотинг "Бавария" билан узоқ муддатли шартнома имзолашни ва маоши оширилишини истамоқда.
Bayern & Germany нашри тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар янги маош масаласини муҳокама қилишга тайёр, аммо клуб 30 ёшдан ошган футболчилар шартномасини кўпи билан бир йилга узайтириш қоидасига амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли камерунлик форвард жорий мавсум охирида эркин агентга айланиши мумкин. Ҳозирда унинг “Бавария”да йилига 3,5 миллион евро маош олмоқда.
Манбага кўра, кейинги ҳафталар Шупо-Мотинг ва "Бавария" ўртасидаги музокараларда ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Эрик жорий мавсум Бундеслигада 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар