
Швайнштайгер Чемпионлар лигасидаги асосий фаворитлар ҳақида гапирди
Германия терма жамоасининг собиқ юлдузи Бастиан Швайнштайгер ҳозирги пайтда Чемпионлар лигасини ютиш учун энг катта имкониятга эга жамоаларни санаб ўтди.
"Айни пайтда мен "Барселона" ва ПСЖни фаворит деб ҳисоблайман. Парижнинг "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборганидан жуда ҳайратда қолдим.
"Барселона" ҳақида айтадиган бўлсам, у ерда менинг дўстларим бор — немис мураббийи Ханс-Дитео Флик ва Роберт Левандовски. Уларга фақат энг яхшисини тилайман" — дея таъриф бериб ўтди "Бавария"нинг собиқ футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, 1/2 финалнинг илк учрашувларида "СЖ сафарда "Арсенал"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, "Барселона" esa "Интер" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Фикрлар