Швеция лигасида ретро либос ва тўплардан фойдаланилди. Бунинг алоҳида сабаби бор

1924 йилда Швеция футболининг олий лигаси - Аллсвенсканга асос солинган. Бутун 2024 йил давомида клублар чемпионатнинг катта юбилейини нишонламоқда.

Шу муносабат билан баҳсларда ретро либослар ва тўплардан фойдаланилди.

Бу мавсум махсус лига логотипи билан ўтмоқда. 

Лиганинг 100 йиллиги асосан сўнгги турда нишонланди. Кўплаб жамоалар ретро либосларида ўйнашди ва учрашувлар "Select" бренди остидаги тўпларга рамзий зарбалар билан бошланди.

"Юргорден" ҳомийлар ёки номларсиз футболкаларда

АИКга қарши дербида Стокголмликлар 1927 йилги либос билан бир хил дизайндаги формада майдонга тушишди. Ўшанда "Юргорден" Аллсвенсканда дебют қилган.

Ҳомийлар ва ҳатто фамилиялар ҳам йўқ. Бу сурат ҳозирги кундаги тасвир эканига ишониш қийин.

Анъанага кўра, лиганинг энг замонавий клубларидан бири АИК февраль ойида ўзининг ретро либосларини тақдим этди. 

Аммо футболкалар бошқа сабаб билан машҳур бўлди. Сакбаби, фотосуратчилардан бири 127 йил аввалги камера билан суратга олди ва мухлисларни аввалги мухитга янадаа рақинроқ қилди.

Чапда 1924 йил, ўнгда 2024 йил.

"Гетеборг" клубининг махсус либосини 94 ёшли Эббе Олссон тақдим этди. 1940 йилларда у ўсмирлар жамоасида ўйнаган, отаси Харри Олссон эса 1924 йилда мазкур жамоада тўп тепган.

- Мен ҳақиқатан ҳам клубда катта бўлганман. узоқ йиллик тарихни эслатувчи футболкани кийиш мен ҳеч қачон тасаввур қила олмаган шарафдир, - дейди Эббе Олссон.

Қуйида бошқа жамоаларнинг лига юбилейига мўлжалланган махсус либосларини кўришингиз мумкин:

"Мальмё"

"Вестерос"

ГАИС

"Мьэлльбю"

"Норчепинг"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!