Швеция терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистон МТЖ ва Элдор Шомуродов ҳақида гапирди
Швеция – Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Янне Андерссон ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
- Ўйлашимча, бугун майдонда менинг жамоам яхшироқ ҳаракат қилди. Лекин вақти-вақти билан Ўзбекистон ҳам сифатли футбол намойиш этди. Тўпга эгалик қилганда агрессив футбол кўрсатди. Айниқса, 14-рақамдаги футболчи (Элдор Шомуродов назарда тутилмоқда)ни эътироф этган бўлардим. У яхши гол урди.
Биз ҳақли ғалабага эришдик. Шу билан биргаликда рақибимиз ҳам ижобий таассурот қолдирди ва яхши футбол намойиш этди, - деди Янне Андерссон.
Фикрлар