Швеция ва Канада терма жамоалари финалда ўйнайди

АҚШда ёшлар ўртасида хоккей бўйича жаҳон чемпионатида ярим финал баҳслари якунланди.

Йигирма ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги дунё биринчилигининг ярим финалида Швеция терма жамоаси АҚШ хоккейчилари устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Канадалик хоккейчилар Чехия терма жамоаси дарвозасига 7 маротаба гол уриб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 2 маротаба шайбани олиб чиқдилар.

Шу тариқа Швеция ва Канада терма жамоалари финалда ўзаро рақобатлашади. Жаҳон чемпионатининг бронза медали учун бўлиб ўтадиган  баҳсда АҚШ ҳамда Чехия ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!