Шюррле
Ads

"Боруссия" Дортмунд форварди Андре Шюррле янги мавсумни Москванинг "Спартак" клубида ижарада ўтказадиган бўлди.

Германиялик футболчи кеча рус клубида тиббий кўрикдан ўтди ва ўзи учун рақам танлади. Унга кўра Шюррле “Спартак”да 20-рақамда ўйнайди. Унинг йиллик маоши эса 3 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Шюррле ўтган мавсумни Лондоннинг “Фулхэм” клубида ижарада ўтказган ва АПЛда 25та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришган.