Силванус Нимелининг янги жамоаси маълум

Ўзбекистон чемпионатида стабил ўйин намойиш этувчи сифатли легионерларни топиш анча мушкул иш. Аммо баъзи-баъзида шундай таърифга мос тушувчи футболчилар ҳам топилиб туради. 

Ана шунақа кам сонли сифатли легионерлар тоифасига кирувчи ўйинчилардан бири Силванус Нимелидир. Либерия мамлакатидан бўлган бу футболчи 2023 йилнинг ёзида Ўзбекистон Суперлигасига кўчиб ўтган эди. Ўтган бир йил давомида “Сурхон”даги ўйинлари орқали мухлис-у, мутухассислар назарига тушган африкалик футболчи дастлабки олти ойдаёқ яхшигина шов-шувларга сабаб бўлган эди. Бу мавсум аввалида барча ундан аввалгиданда кучлироқ ўйин кўрсатишини кутган эди. 

Бироқ, кутилмаганда Сергей Арсланов ва Сергей Токов тандеми истеъфога чиқариб юборилди. Буни нафақат мухлислар балки икки мутахассиснинг ўзи ҳам кутмаган эди. Сабаби, 2023 йил бу мураббийлар қўл остида “Сурхон” ўз тарихидаги энг яхши масумни ўтказиб, мусобақани 6-ўринда якундаган эди. 

Хуллас, мана шу воқеалар фонида Нимели янги мураббий Февзи Давлетов билан келиша олмай қолди. Мураббий ҳам матбуот анжуманларида очиқчасига уни кўнгилдагидек ўйин кўрсатмаётганлиги сабабли майдонга туширмаётганини таъкидлаб келди. 

Охир-оқибат мана шу вазият ўз якунига етаётганга ўхшайди. Ёзги трансферлар ойнаси очилиши биланоқ, футболчи ўзига янги клуб излашга тушди. Манбаларнинг хабар беришича, унга Осиё ва ўзимизнинг Суперлига жамоаларидан таклиқлар бор эди. Аммо форвард у билан суҳбат қурган инсайдер билан гаплашганда ортиқ Ўзбекистон чемпионатида тўп тепишни хохламаслигини айтиб ўтган. 

Бу вазиятдан эса, Россия клуби фойдаланиб кетадиганга ўхшайди. Яъни Махачқалъанинг “Динамо” жамоаси Силванус Нимели трансфери борасида “Сурхон” билан келишувга эришди. Хозирда музокаралар ҳал қилувчи босқичда эканлиги айтилмоқда.

Демак, Ўзбекистон чемпионатида порлаган яна бир юлдуз келганидан атиги бир йил ҳам ўтмасдан яна бошқа чемпионатга кўчиб ўтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
23/07/2024 21:00
Февзининг узи хам кетсин.