Симеоне А Серия грандини бошқариши мумкин

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти келаси йил бош мураббийни ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Todofichajes портали саҳифаларида хабар берилди.

Манбага кўра, "нерадзуррилар" амалдаги мураббий Симоне Индзаги ўрнига "Атлетико" устози Диего Симеоне номзодини кўриб чиқмоқда. А Серия гранди 54 ёшли аргентиналик мутахассисни 2025 йилнинг ёзида ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилишади.

Таъкидлаш лозимки, Симеоне 2011 йилдан буён “матрасчилар”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа икки марта Испания чемпиони бўлди, Европа Лигаси ва Испания кубогини қўлга киритишди.

Симоне учун "Интер" бегона эмас. Диего 1997-1999 йилларда ушбу жамоа сафида тўп сурган. У миланликлар таркибида 57 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!