
Симеоне: Гризманн ва клуб мухлислари ўртасида ҳеч қандай низолар йўқ!
Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне хужумчи Антуан Гризманнинг жамоа мухлислари билан келишмовчиликлари ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.
- Гризманн ва клуб мухлислари ўртасида ҳеч қандай низолар йўқ!
Шуни таъкидлашим лозимки, Антуан учрашув давомида ўзини яхши кўрсатиб тўғри ҳатти-харакат қилди.
У ғалаба қозонган жамоанинг бир қисми эди ва жуда кучли ўйин намоиш этди. Ўйлашимча, бугун мухлислар ўз уйларига бахтли бўлиб қайтишади, - дея Симеоненинг сўзларни келтиради Football Espana нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигаси 22-тури доирасида “Валенсия”га қарши учрашувда Гризманнга нисбатан ўйиннинг сўнггида мухлислар хуштаквозлик қилишди.
Фикрлар