Симеоне кетадиган вақт ҳам келиб қолибди

CHERY AUTO

Ла Лига 3-тури доирасида "Атлетико" "Алавес" майдонига сафар қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Умуман олганда, мадридликлар мавсум стартидан буён Испания чемпионатида 3 та ўйин ўтказиб, шуларнинг 2 тасида дуранг ўйнади ва бир маротаба мағлуб бўлди. Клуб ёзги трансферлар ойнасида анча фаол бўлди. Жумладан, Муссо, Ганцко, Ружери, Пубилл, Кардозо, Баэна, Мартин ҳамда Распадори каби футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. 

Шунга қарамай, айни вақтда жамоада натижалар ўта қониқарсиз. Мана шу натижалар фонида жамоанинг етакчиларидан бири саналган Хулиан Альварес клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Диего Симеонега эса мухлислар томонидан эътирозлар тобора кўпайиб бормоқда. 



 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!