Симеоне Мессига устозлик қилиши кутилмоқда

Аргентина футбол ассоциацияси “Атлетико”ни бир неча йилдан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Диего Симеонени мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийлигига олиб келмоқчи.

50 ёшли аргентиналик мутахассиснинг мадридликлар билан шартномаси 2021/2022 йилги мавсум охиригача тузилган. Шунга қарамай, аргентиналиклар Лионель Скалони ўрнига Симеонени таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Симеоне “Атлетико”ни 2011 йилдан бери бошқармоқда. Унинг қўл остида “Атлетико” Испания чемпионати, кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, мадридликлар Европа лигасида икки марта ғолиб чиққан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)