Симеоне “Реал” топган ҳужумчини олади

“Қироллик клуби” скаутлари Уругвай чемпионатидан келажакда “Реал” кучайтириши мумкин бўлган истеъдодли футболчини топган эди.

20 ёшли Агустин Альварес ҳужумда ишончли ўйин кўрсата олади. Шу боис, “Реал” бу футболчини трансфер қилмоқчи. Энди Альваресга пойтахтнинг иккинчи клуби – “Атлетико” ҳам харидор бўлмоқда.

Футболчига эгалик қилувчи “Пеньяроль” клуби Альваресни 20 миллион еврога қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган. Бу нарх Мадриднинг иккала клубини ҳам қониқтиради.

“Атлетико” мутасаддилари футболчини қўлга киритиш мақсадида айёрлик ишлатяпти. Улар “Пеньяроль”га 20 миллион евродан ташқари Альвареснинг кейинги трансферидан улуш ҳам ваъда қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!