Симеонедан норози бўлаётган "Атлетико" раҳбарияти ўзига янги мураббий қидиришни бошлаб юборди

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Диего Симеоненинг фаолиятидан норози бўла бошлади ва унинг ўрнига янги мураббий қидиришни бошлаб юборди.

Қайд этиш лозимки, “матрасчилар” Ла Лиганинг ортда қолган 10та тур якунларига кўра жадвалда 4-поғонани эгаллаб туришган бўлишса, уларнинг Чемпионлар лигасида плей-оффига чиқишлари ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Il Primato Nazionale нашри тарқатган хабарга кўра агар Симеоне истъефога чиқариладиган бўлса, у ҳолда жамоага “Наполи” бош мураббийи Маурицио Сарри олиб келиниши мумкин. Ушбу рўйхатдан шунингдек “Челси” устози Антонио Конте ҳам жой олган.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки ой муқаддам аргентиналик мутахассис “Атлетико” билан амалдаги шартномасини 2020 йилга қадар узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!