Симеонега керак бўлмай қолган футболчи "Атлетико"дан кетади
Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемар мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчи “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоненинг янги мавсум режаларига кирмайди ва шу боис уни сотиб юборишмоқчи. Унга эса АПЛ клубларидан қизиқишлар бор.
Тома Лемар жорий мавсум Ла Лигада 17 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар