Симеоненинг собиқ ассистенти Ла Лига клубини бошқариши мумкин

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг собиқ ассистенти Херман Бургос "Алавес"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

“Мен ўзимни испан клубида бош мураббий сифатида синаб кўрмоқчиман. Алоҳида ишлаш учун ўзимни етарли даражада билимга эгаман деб ҳисоблайман”, - дейди Бургос.

Маълумот учун, Бургос 9 йил давомида “Атлетико”да Симеоне билан бирга фаолият олиб борган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)