Симона Халеп кутилмаган ҳолатга тушиб қолди
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп Сидней турнирининг иккинчи даврасида омадсизликка учради.

Симона мусобақанинг ушбу босқичида австралиялик Эшли Бартига кутилмаганда 4:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Барти "Sydney International" турнирининг чорак финалидаги рақиби бироздан сўнг аниқ бўлади.