Синдаров ва Абдусатторов халқаро турнирда иштирок этади

Жорий йилнинг 16 январидан 1 февралга қадар Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахматнинг классик йўналиши бўйича “Tata Steel Chess 2026” халқаро турнири бўлиб ўтади. Эътиборлиси, мазкур мусобақада икки нафар ҳамюртимиз  Жавоҳир Синдаров ҳамда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Қуйида турнирда қатнашадиган шахматчилар рўйхати келтирилган:

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон, рейтинг 2773);
Рамешбабу Праггнанандхаа (Ҳиндистон, рейтинг 2771);
Аниш Гири (Нидерландия, рейтинг 2759);
Винсент Каймер (Германия, рейтинг 2755);
Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, рейтинг 2752);
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, рейтинг 2750);
Ханс Ниманн (АҚШ, рейтинг 2738);
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, рейтинг 2721);
Владимир Федосеев (Словения, рейтинг 2720);
Читамбаратам Аравинд (Ҳиндистон, рейтинг 2711);
Йорден ван Форест (Нидерландия, рейтинг 2697);
Маттиас Блюбаум (Германия, рейтинг 2687);
Тай Дай Ван Нгуен (Чехия, рейтинг 2664);
Ягыз Каан Эрдогмуш (Туркия, рейтинг 2651).

“Tata Steel Chess 2026” турнири дунёнинг энг кучли шахматчиларини бир жойга жамлайдиган энг нуфузли мусобақалардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!