"Singapore international open". Ўзбекистонлик шахматчи қизлар рейтинг очколарини яхшилаб олишди

  • 07 Dec 11:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO

Маълумки 29 ноябрдан 5 декабр санасига қадар "Singapore international open" турнири ўтказилди. Унда 7 нафар ўзбекистонлик шахматчи қизларимиз иштирок этишди. Умумий натижаларимиз бўйича барча иштирокчилар ўзларига +рейтинг балларини жамғариб қайтишгани бу қувонарли ҳолат.

Tecno

Чунки ғалаба, дуранг ва ҳатто мағлуб бўлишган пайтларида ҳам асосан ўзларидан рейтинг бўйича анчагина фарқли шахматчиларга қарши дона суришди. Қуйида ушбу турнирдан аввал ва кейин уларнинг рейтинг балларидаги тафовутни кўриб чиқамиз.

Турнирдан олдин шахматчиларимиз рейтинг баллари:

-Омонова Умида 2168
-Нодиржонова Нодира 2137
-Каримова Гулдона 2115
-Маликова Маржона 2091
-Шокиржонова Барчиной 2033
-Салимова Асал 1985
-Имомқўзиева Нилуфархон 1883

Қуйидаги жадвалда эса шахматчиларимиз томонидан қўшилган ва йўқотилган очколар, шу билан бирга ҳозирги рейтинг баллари келтирилади.

Турнирдан сўнг шахматчиларимизнинг рейтинг баллари:

-Омонова Умида 2228 (+60)
-Нодиржонова Нодира 2156.2 (+19.2)
-Каримова Гулдона 2204.2 (+89.2)
-Маликова Маржона 2074.8 (-16.2)
-Шокиржонова Барчиной 2087.8 (+54.8)
-Салимова Асал 2023.8 (+38.8)
-Имомқўзиева Нилуфархон 2015 (+38)

 

Comments

You must be logged in to commet!