Сингапурга қарши ўйинда икки футболчимиз жароҳат олди

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Сингапурга қарши ўйинда майдонга тушиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов биринчи бўлим сўнгида жароҳат олиб, ўз ўрнини Хожиакбар Алижоновга бўшатиб берди. Қолаверса, иккинчи таймда майдонга тушган Хожимат Эркинов оёғини қайириб олди ва баҳсни давом эттира олмади.

Ҳозирча икки футболчимизнинг жароҳатлари қанчалик жиддийлиги борасида расмий маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги баҳсни 11 июнь куни Яман термасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланиши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
08/06/2021 09:14
Майдони хам жуда жоский эканда, Хожиматни оеги чикиб кетаез колди!
&
Ашуров Бахтийор
08/06/2021 12:50
Буларни хаммаси арабларнинг найранги!