Синхрончиларимиз Жаҳон сериясида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига йўл олишади

Россиянинг Қозон шаҳри 19-21 апрель кунлари синхрон сузиш бўйича Жаҳон сериясига кирувчи учинчи босқич беллашувларига мезбонлик қилади. Эътиборлиси, мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади.

Мусобақада қатнашадиган делегациямиз бугун Қозон шаҳрига йўл олиши белгиланган. Турнирда Анастасия Морозова, Анна Елтишева ва Диана Онкес Элмира Файзуллаева мураббийлиги остида техник дуэт ва эркин чиқиш бўйича ўз маҳоратини намойиш этишади, дея хабар бермоқда МОҚ. 

FINA тақвимига кўра, Жаҳон серияси 8 босқичдан иборат бўлиб, вакилларимиз Қозондан ташқари Токио (27-29 апрель), Пекин (4-6 май) ва Барселона (31 май-2июнь) шаҳарларида ўтадиган мусобақаларда ҳам иштирок этишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!