Сирдарё вилояти ҳокими “5 ташаббус олимпиадаси”нинг очилишида қатнашди ҳамда футбол ўйнади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий йил 1 апрелm куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, уларни кўчабай ва маҳаллабай кесимида спорт тадбирларига жалб этиш мақсадида “5 ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақаларига старт берилди.

Спорт мусобақаларининг очилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилди. Унда Сирдарё вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, жумладан шу мақсадда Сирдарё вилоятида ҳам сўнгги уч йилда 9та спорт мажмуаси, маҳаллаларда 167та "Workout", 27та стритбол, 17та бадминтон, 21та мини-футбол майдончалари фойдаланишга топширилгани, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун 78,84 км узунликда саломатлик йўлаклари ва 54,46 км узунликдаги велойўлаклар, 20дан ортиқ фитнес заллари барпо этилиб, фойдаланиш учун ёшлар ихтиёрига топширилгани, шунингдек, бу борадаги ишларни ҳар бир туман ва шаҳарлар кесимида фаол давом эттирган ҳолда “Саломатлик йўлаклари”, велосипед йўлаклари ва спорт майдончалари қуришни давом этириш ҳамда тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини кейинги беш йилда 33 фоизга етказишни энг асосий мақсад қилиб олиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Очилиш маросими якунида Сирдарё вилояти ҳокими бошчилигидаги маҳалла жамоаси ҳамда вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи жамоаси ўртасида мини-футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Қувноқ кайфиятда ва самимий руҳда кечган ўртоқлик ўйинида дўстлик ғалаба қозонди.

Шундан сўнг вилоят бўйлаб кўчабай мусобақалар бошлаб юборилди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!