"Манчестер Сити" раҳбарияти ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне билан янги шартнома имзолашга тайёр.

Metro нашри хабарига кўра, томонлар янги келишув бўйича музокараларни бошлаганича йўқ, бироқ 29 ёшли футболчи "Сити" муаммолари ҳал бўлганидан сўнг клубда қолишга қарор қилган.

Англияликлар раҳбарияти хавбекни "Этихад"да 2025 йил ёзигача олиб қолмоқчи. Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йил 30 июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда Де Брюйне АПЛ баҳсларида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол киритиб, 19 та голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)