"Сити" "Барса" собиқ футболчиси учун катта пул сарфламоқчи эмас

"Манчестер Сити" "Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурелья учун "Брайтон"га катта пул сарфламоқчи эмас. 

"ESPN" нашри берган хабарга кўра, "чайқалар" ўз футболчиси учун 50 миллион евро олишни истамоқда, аммо Англия чемпионлари у учун 30 миллион евро сарфлаш ниятида. 

"Шаҳарликлар" бу суммага футболчини қўлга кирита олмаса, трансфердан воз кечади. Шундай бўлган тақдирда, Гвардиола чап қанот ҳимоясида Эмерик Ляпорт ёки Натан Акени ўйнатишига тўғри келади. 

Кукурелья ўтган мавсум АПЛ доирасида 35 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Маълумот учун, Марк 14 ёшида "Барса" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "кўк-анорранглилар" сафида бирорта ҳам расмий ўйинда ҳам майдонга тушмаган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!