“Сити” “Барса”нинг йўлини тўсиб қўймоқчи

“Манчестер Сити”нинг асосий тўпурари Серхио Агуэронинг юлдузли онлари секин-аста поёнига етмоқда.  Унинг аввалги даражада ўйнашига мураббийлар штаби ишонаётгани йўқ.

Клуб раҳбарияти унинг ўрнига асосий ҳужумчи сифатида Габриэл Жезус брр масъулиятни ўз бўйнига олишини истамоқда. Бунинг учун “шаҳарликлар” бразилиялик ҳужумчининг маошини икки баробар оширишни таклиф қиляпти.

Агар Габриэл Жезус 2023 йилга мўлжалланган амалдаги битимини янгиласа, унинг маоши ҳафтасига 150 минг фунтга кўтарилади.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда учта учрашувда иккита гол уришга эришди. Унга ёзда “Барселона”дан жиддий чорловлар бўлганди. "Шаҳарликлар" янги шартнома билан каталонияликларнинг йўлини тўсиб қўймоқчи.

Роналду футбол қиролини тахтдан ағдаришга бел боғлади

“Ювентус” раҳбарияти Роналдунинг келажагига ойдинлик киритди

Бундеслига тарихидаги энг ёш футболчи дебютини нишонлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!