“Сити” дарвозабонини жиддий клуб олади
“Манчестер Сити” дарвозабони Жеймс Траффорд ёзда клубни тарк этиши мумкин. “Астон Вилла” АПЛ клублари орасида уни трансфер қилишга қизиқиш билдирган жамоалардан бири ҳисобланади.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
“Манчестер Сити”га ёзги трансферлар ойнасининг охирги кунида Жанлуижи Доннарумма олинганидан кейин Траффорд асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.
Айни пайтда у италиялик машҳур посбоннинг ўринбосари ҳисобланади ва кўпинчи захирада ўтириб қолмоқда. Траффорд Манчестерга асосий дарвозабон бўлиш учун келган. Шу боис, у кам ўйин амалиёти берилаётганидан норози ва бошқа клубда мунтазам майдонга тушишни истамоқда.
Премьер-лига клублари иқтидорли дарвозабонга қизиқиш билдирган. Улар орасида “Астон Вилла” фаворитга айланди. Шунингдек, унга “Ньюкасл Юнайтед” ҳам қизиқмоқда.
2025 йил 29 июль куни Траффорд “Бёрнли”дан “Манчестер Сити”га ўтиб, беш йиллик шартнома имзолаган. Ҳозиргача Траффорд барча мусобақаларда атиги 12 та ўйин ўтказган.
Фикрлар