“Сити” футболчи рақиб жамоа билан музокара бошлади
“Манчестер Сити”нинг биразилиялик қанот ҳужумчиси Савио келаси мавсумни Лондоннинг “Тоттенхэм” клубида бошлаши кутиляпти.
Бу ҳақда O Globo хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, “Тоттенхэм”нинг янги бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоасининг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида айнан Севиони танлаган. Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар дастлабки босқичда турибди.
Трансфер бўйича экспертларнинг таъкидлашича, “шаҳарликлар” 22 ёшли футболчи учун тахминан 70 миллион евро талаб қилади.
Айрим манбалар Савионинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Лондон клуби сафига ўтишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқатган эди.
2025-2026 йилги мавсумда Савио барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Вингернинг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади.

Фикрлар