“Сити” футболчилари “Барса”ни чемпион қилиши керак

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити” таркибида Англия чемпионлигини қўлга киритган футболчиларни Каталонияда жамламоқда.

Яқинда Лионель Месси жамоасига унинг Аргентина терма жамоасидаги дўсти, Сити”нинг энг зўр тўпурари Серхио Агуэро ва ёш ҳимоячи Эрик Гарсия келиб қўшилган эди.

Энди Каталония клуби Хосеп Гвардиоланинг яна бир шогирди – ҳимоячи Эмерик Лапортга харидор бўлмоқда. “Барселона” раҳбарияти орзусидаги футболчини олиш учун Хосеп Гвардиола қизиқиш билдираётган Серхи Робертони Манчестерга жўнатишга тайёрлигини билдирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Эмерик Лапорт бир ой олдин Испания фуқаролигини қабул қилди ва яқинда бошланадиган Европа чемпионатида шу мамлакат шарафини ҳимоя қилади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар