"Сити" футболчиси "Барса"га ўтиш учун мавсум охиригача текинга ўйнашга ҳам тайёр

"Барселона" президентлигига номзод Виктор Фонтнинг сўзларига кўра, "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия каталонияликлар сафига қайтиш учун вақтинчалик пулдан воз кечишга ҳам тайёр.

“Биз вақтинчалик раҳбариятдан Гарсияни худди Куман хоҳлаётганидек, январда сотиб олишни сўраймиз. Агар сайловда ғолиб чиқсак, биз буни қўллаб-қувватлаймиз. Эрик Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этиш учун “Барселона”га ўтмоқчи.

Гарсиянинг трансфери “Барселона”га жорий мавсумда совринлар учун курашишда қўл келган бўларди. “Манчестер Сити” уни 3 миллион еврога сотишга тайёр. Бундан ташқари, тўловни кейинги мавсумга қолдириш ҳам мумкин. Эрик эса, “Барселона”да мавсум охиригача текинга ўйнашга рози" - деди Фонт.

19 ёшли Гарсия асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “Сити”да 8 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!