“Сити” футболчиси терма жамоа учун клубни тарк этади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити”нинг франциялик марказий ҳимоячиси Эмерик Лапорт доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли, клубни тарк этишга қарор қилди.

26 ёшли футболчи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида атиги еттита учрашувда майдонга тушди ва кам ўйнаётгани боис терма жамоадаги ўрнини бой бериш эҳтимоли юзага келди.

- Мен “Манчестер Сити”да бахтлиман ва бу клубда узоқ йиллар тўп тепишни орзу қиламан. Лекин вазият ўзгармаса, мавсум охирида қарор қабул қилишга тўғри келади, - деди Лапорт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!