"Сити" футболчисининг харидорли кўп, аммо "шаҳарликлар"нинг жавоби битта
"Манчестер Сити" нидерландиялик ҳимоячисини сотиш ниятида эмас.
90min нашри бераётган маълумотларга кўра, манчестерликлар Натан Акени қишки трансферлар ойнасида бошқа клубга қўйиб юбормайди. "Шаҳарликлар" унга қизақаётган барча жамоаларга рад жавобини берган.
Акени “Интер”, “Ювентус”, Бавария” ва “Пари Сен-Жермен” клублари қўлга киритишга ҳаракат қилган. Ёзда унинг ўзи “Челси”га ўтишга рози бўлганди. Аммо Гвардиоланинг ўзи Акени таркибда олиб қолган.
Ҳимоячи жорий мавсум барча чемпионатларда 10 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар