“Сити” Гвардиола олган футболчини сотади
“Манчестер Сити” раҳбарияти бразилияли ҳужумкор футболчи Савионинг трансфери бўйича музокараларни бошлашга тайёр.
ESPN телеканали маълумотига кўра, 22 ёшли ўйинчи жорий мавсумда мавқеини бой берди ва энди асосий таркибнинг муҳим ўйинчиси сифатида кўрилмаяпти.
Сўнгги маълумотларга қараганда, манчестерликлар иқтидорли ўйинчини 50-60 миллион евро атрофидаги суммага қўйиб юборишни мўлжаллаяпти.
Савио “Манчестер Сити”га 2024 йилнинг ёзида Франциянинг “Труа” жамоасидан 25 миллион евро эвазига ўтган эди.
Ҳозирда Transfermarkt.de сайти бразилиялик футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда. 2025-2026 йилги мавсумда Савио “Сити” сафида барча турнирларда 36 та ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, у профессионал фаолияти давомида “Атлетико Минейро”, ПСВ ва “Жирона” клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар