"Сити" ҳимоячиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди

“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Эльяким Мангала жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди. Айтиш лозимки, январда “Эвертон”га ижарага берилган футболчи тиззасидан жароҳат олган ва операция қилинган эди.

“Мангала бу мавсум бошқа ўйнолмайди. “Манчестер Сити” футболчини биз даволатишимизни истамоқда ва биз буни қиламиз. Тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлдики Эльякимнинг жароҳати аввал бошида айтилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди”, - дейди “Эвертон” бош мураббийи Сэм Эллардайс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!