“Сити” ҳимоячисининг хизмати топ-клубларга таклиф қилинди
Жисмоний ҳолати ва жароҳатлар туфайли жорий мавсумнинг катта қисмини даволанишга сарфлаб юборган Жон Стоунз жорий мавсумдан сўнг жамоани тарк этиши мумкин.
Англиялик футболчининг шартномаси июнь ойида тугайди ва клуб уни узайтиришни режалаштирмаяпти.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, футбол агентлари ва воситачилари тажрибали марказий ҳимоячини “Ювентус” ва Италиянинг бошқа гранд клубларига таклиф қилди.
Турин клуби мутасаддилари Жон Стоунзнинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда, аммо унинг тез-тез жароҳат олишига шубҳа билан қарамоқда.
“Манчестер Сити”да ўн йилдан буён ўйнаб келаётган Жон Стоунз май ойида 32 ёшга тўлади. Тажрибали ҳимоячи учун яна бир вариант сифатида “Милан” танланган.

Фикрлар