
“Сити” Ҳусановдан хавотирда!
“Манчестер Сити” янги мавсум муваффақиятсиз бошлади. Хосеп Гвардиола шогирдлари илк турда “Вулверхэмптон” устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин “Тоттенхэм” ва “Брайтон”дан мағлубиятга учради.
Хосеп Гвардиола мавсум охирига қадар вазиятни ўзгартира олишига ишонаётган бўлса-да, кетма-кет йўқотилаётган очколар сўнгги ҳисоб-китоб палласида етмай қолиши мумкин. Бундан ташқари, жамоада яна жароҳатлар эпидемияси бошланди.
Нуфузли икки манба – CITYXTRA.CO.UK ҳамда ESTEEMEDKOMPANY.COM порталлари Хосеп Гвардиола дуч келаётган муаммолар, хусусан, Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳати ҳақида ҳам ахборот чиқарди.
Sports.uz портали ушбу маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- Ўз жароҳатлари билан “Манчестер Сити”ни хавотирга солаётган Абдуқодир Ҳусанов ва Райан Шерки қаторига Англия ёшлар терма жамоаси таркибидан чиқарилган яна икки ўйинчи ҳам қўшилди. Ҳа, Гвардиола яна кадрлар билан боғлиқ янги муаммоларга дуч келди.
Янги мавсумнинг дастлабки кунлари жамоа ўйинчиларининг жисмоний ҳолатлари билан боғлиқ мураккаб вазиятлар вужудга кела боўлади. Ўтган йили ҳам “Сити” етакчи ўйинчиларнинг кўпсонли жароҳатларидан анчагина қийналган эди.
“Тоттенъэм” ва “Брайтон”га бой берилган учрашувлар Гвардиола қўллаётган ҳимоя тизимида ҳали камчилик ва нуқсонлар кўплигини кўрсатди. Қолаверса, етакчи ўйинчиларнинг сафдан чиқаётгани хавотирни кучайтиряпти. Дастлаб, “Тоттенхэм” билан баҳсда Райан Шерки жароҳат олди. “Брайтон”га қарши ўйин охирида Абдуқодир Ҳусанов шикастланди. Жазоир терма жамоасига чақиртирилган Райан Айт-Нури ҳам саломатлигини тиклаши учун таркибдан чиқарилди.
Энди бу ўйинчилар қаторига яна икки футболчи қўшилди. Маълумки, Гвардиола кейинги пайтда ёш истеъдод эгаларига кўп таянмоқда. Ана шундай ижрочилардан Нико О’Рейли ва Рико Льюис ҳам умумий машғулотлардан четлашиб, саломатлиги ҳақида қайғуришига тўғри келда. Ҳар икки ўйинчи жароҳат туфайли 21 ёшгача бўлган Англия терма жамоаси чорловини рад этишига тўғри келди. “Манчестер Сити” мутасаддилари ҳам уларнинг жароҳат олганини тасдиқлади.
- “Манчестер Сити”нинг икки вакили – Рико Льюис ва Нико О’Рейли “Евро-2027” саралаш турнирининг биринчи учрашуви олдидан Англия U21 терма жамоаси сафидан чиқишга мажбур бўлди. Ҳар икки ўйинчи бош мураббий Ли Карсли тузган 23 нафар футболчи киритилган қайдномадан ўрин олганди. Аммо “Брайтон”га қарши ўйиндан кейин уларнинг клуб базасида қолиб, тиббий текширувлардан ўтиши ва тикланиш жараёнига жалб этилиши маълум бўлди, - дейилади клуб баёнотида.
ФИФА кунлари муносабати билан эълон қилинган икки ҳафталик танаффус даврида Хосеп Гвардиола барча жароҳатланганлар сафга қайтишига умид қиляпти. Чунки жамоани Премьер-лига ва Европа Чемпионлар лигасида жиддий ўйинлар кутиб турибди.
Айниқса, мухлислар Райан Шерки, Абдуқодир Ҳусанов ва Райан Айт-Нури атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Ҳар учала ўйинчи жамоада асосий фигураларга айланиб бораётган эди, - деб ёзди CITYXTRA.CO.UK эксперти Фредди Пай.
ESTEEMEDKOMPANY.COM таҳлилчиси Адам Маррет кўпроқ Абдуқодир Ҳусанов масаласига эътибор қаратди.
- Бир неча манбалар, хусусан, Manchester Evening News журналисти Тайрон Маршалл Абдуқодир Ҳусанов жароҳати туфайли Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўйинларида қатнашмаётганини маълум қилган эди. “Брайтон” билан ўйинда оёқ мушагидан жароҳатланган ўзбек футболчиси Манчестерда қолиб, икки ҳафта давомида даволанади.
Бу жараёнда ҳаммани бир савол қизиқтиряпти: Ҳусанов Манчестер дербисигача тикланиб улгурадими?
“Манчестер Сити” охирги паллагача Ҳусанов 14 сентябрда “Этихад” аренада “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказиладиган ўйингача сафга қайтишига умид қилади.
“Брайтон”га қарши ўйинда ўзбек ҳимоячиси ўзининг энг кучли ҳислатлари – тезкорлик, курашувчанлик ва ҳаракатларида ўзига бўлган ишончни намойиш қилди. У жамоасининг энг зўр ўйинчиларидан бўлди, ёш бўлишига қарамай, мукаммал ва бехато ўйнади. Унинг ўйинлари мухлисларини янги мавсумда бу ҳимоячи жамоанинг асосий фигурасига айланишига ишонтиряпти.
Хосеп Гвардиола дербига тайёрланиш жараёнида Рубен Аморим жамоаси кучли ҳимояга таянган ҳолда ўткир қарши ҳужум тактикасини қўллашини инобатга оляпти. Бундай вазиятда Ҳусановнинг тезкорлиги ва жисмоний куч-қуввати “шаҳарликлар” учун ҳимояланишда муҳим аҳамият касб этади.
Энг асосийси эса, икки ҳафталик танаффус ёш ҳимоячининг тўлиқ соғайиб, жамоа сафига қўшилиши учун кифоя қилиши лозим, - деб ёзди Адам Маррет.
Ҳусановга “Сити”дан хушхабар!
“Реал Мадрид”, Ҳусановни кутиб ол!
Ҳусанов – “Сити”даги ҳеч кимда йўқ уч сифатга эга ягона футболчи!
Ҳусанов ҳақида хунук хабар. Абдуқодир терма жамоага келмайди
Ҳусановсиз ҳимоя расво бўлади!
Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?
“Манчестер Сити” фанатларининг Ҳусановга муносабати қандай?
Шомуродов ва Файзуллаев “Башакшеҳир”даги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда
Фикрлар