
Ҳусанов – “Сити”даги ҳеч кимда йўқ уч сифатга эга ягона футболчи!
“Манчестер Сити”нинг бутун дунёдаги мухлислари ҳали ҳамон жамоа Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини муваффақиятсиз бошлаганини муҳокама қиляпти.
Экспертлар қолиб, футбол ишқибозлари ҳам Хосеп Гвардиоланинг ўйинчи танлаш услубини танқиб остига олмоқда. Бунга бой берилган учрашувларда айрим футболчиларнинг қўпол хатолари голга олиб келгани сабаб бўляпти.
Шунингдек, “шаҳарликлар”ни қўллаб-қувватлаб келаётган фанатлар орасида “Брайтон”га қарши фаол ўйнаган Абдуқодир Ҳусановга кўпроқ имконият берилишини талаб қилаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.
Sports.uz портали хорижлик футбол ишқибозларининг Абдуқодир Ҳусанов ва унинг ўйини бўйича фикр-мулоҳазаларини ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола этади.
Jack Makau:
Мен футбол мураббийи сифатида фикр билдираман, ҳимоя марказида бундан кейин Рубен Диас ва Абдуқодир Ҳусановни ўйнатиш лозим.
Hamisi Gari:
Ҳимоя марказида Стоунз ва Гвардиол, ўнг қанотда Ҳусанов, чап томонда Райан Айт-Нури тушсин.
Othniel Welldone Chadiwa:
Ҳусанов “Брайтон”га қарши ажойиб ўйин кўрсатди.
Mnganga Shzz:
Ҳусановни ўйнатаверинглар, муаммоларимизни айнан шу футболчи ҳал қилади.
Angel Jerome Kwame:
Ҳусанов ва Траффорд қалбимдан жой олди.
Uzu Ibeabuchi:
Ҳусанов ҳозирги пайтда биз мухлисларга умид бағишлаётган ягона футболчи.
Wíññíé Khayleb:
Ҳусанов шиддат билан борини бериб ўйнади.
Gordon Nixon:
Ҳусанов ҳар ҳафта асосий таркибда ўйнаши керак. Чунки темпи юқори бўлган ўйинчи фақатгина Абдуқодир холос.
Robert Smith:
Ҳусанов жамоа келажаги.
Anning Paul:
Ҳусанов фантастик футболчи ва у Кайл Уокернинг ўрнини боса оладиган даражадаги ўйинчи.
Ahouo Armel Kevin:
“Манчестер Сити” ҳимоясининг хавфсизлигини фақат Ҳусанов ва Гвардиол таъминлай олади.
Pancho Morris:
Ҳусановга саломатлик тилаймиз. Жамоада Ҳусанов, Холанд, Родри ва Мармушдан бошқа ҳамма жуда бўш ўйнади.
Quoyum Olalekan:
Ҳусанов жуда зўр футболчи, нега Пеп унга ҳалигача тўлиқ ишонч билдирмаяпти?
Pundit Jay:
“Манчестер Сити” ўйин темпи, шиддати ва қудрати билан боғлиқ муаммоларни ҳали ҳам бартараф этолмаганидан ҳайронман. Жамоада мана шу уч сифатга эга ягона футболчи бу Абдуқодир Ҳусановдир!
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафига 2025 йилнинг 20 январида қўшилган. “Шаҳарликлар” ўзбек футболчиси учун Франциянинг “Ланс” клубига 40 миллион евро миқдорида бадал пули тўлади.
21 ёшли футболчимиз “Ланс” тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси ҳисобланади. Нуфузли манба – transfermarkt.world портали экспертлари Ҳусановни 35 миллион еврога баҳоламоқда. Абдуқодир Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчисидир.
Ҳусанов ҳақида хунук хабар. Абдуқодир терма жамоага келмайди
Ҳусановсиз ҳимоя расво бўлади!
Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?
“Манчестер Сити” фанатларининг Ҳусановга муносабати қандай?
Шомуродов ва Файзуллаев “Башакшеҳир”даги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда
Фикрлар