"Сити" икки йилдан буён бундай қониқарсиз натижа қайд этмаганди

"Манчестер Сити" икки йилдан буён илк маротаба кетма-кет икки учрашувдан мағлуб бўлди. 

Пеп Гвардиола шогирдлари АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди (1:2).  

Ўтган ўйинда улар "Ньюкасл"га Англия лига кубогининг учинчи босқичида имкониятни бой берганди (0:1). 

"Манчестер Сити" сўнгги бора 2021 йилнинг августида Суперкубок баҳсида "Лестер"га (0:1) ва АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га (0:1) мағлубиятга учраганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!