“Сити” катта трансферни уддалай олмади
Хосеп Гвардиола доим жамоасининг ҳар бир чизиғи учун кучли ўйинчиларни танлашга алоҳида эътибор беради.
“Шаҳарликлар” ҳимояни мустаҳкамлаш учун “Брайтон”дан Марк Кукурельяни трансфер қилмоқчи эди.
Бироқ, бу улар буни уддалай олмади. “Брайтон” раҳбарияти испаниялик футболчини Хосеп Гвардиола жамоасига қўйиб юбормади.
“Манчестер Сити” бош мураббий танлаган ҳимоячи учун 40 миллион фунт тўлашга тайёр эканини билдирди. Бироқ, бу сумма “Брайтон” вакилларини қониқтирмади.
Музокаралар жараёни чўзилиб кетгани учун “Сити” мутасаддилари бу трансфердан воз кечишга қарор қилди.
Испан футболчи ўтган мавсумда премьер-лигада ўттиз бешта учрашувда қатнашиб, битта гол ҳам урди.
Фикрлар