"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали анча вақтдан бери "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

"Шаҳарликлар" сенегаллик фулбек учун сўралаётган 80 млн евро миқдоридаги маблағни тўлашга бироз қийналмоқда. Боиси, улар шу вақтгача 2 та футболчи харид қилди. Шу сабабли, "Сити" раҳбарлари неаполликларга ўз ҳимоячиси Александр Зинченко ҳамда маълум миқдорда пул таклиф этмоқчи. Буни украиналик футболчининг агенти Алан Прудников ҳам тасдиқлади:

"Зинченко Кулибалининг трансферига қўшилиши мумкин. Чунки мижозимга неаполликлар қизиқиш билдирган. Фақат бунинг учун улар Кулибалининг агенти билан ҳам келишиши керак".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар