"Сити" "Ливерпуль"ни доғда қолдирмоқчи
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирмоқчи.
Олдинроқ, испаниялик футболчи "Ливерпуль"га кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Sport Bild инсайдери Тоби Альтшеффль Алькантара учун "Манчестер Сити" ҳам курашга қўшилгани ҳақида таъкидлаб ўтмоқда.
Мюнхенликлар билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етадиган ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Бундеслигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол киритди.
Фикрлар