“Сити” марказий ҳимоячини қуйи лигага жўнатиб юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” раҳбарияти истиқболли ёш марказий ҳимоячи Стивен Мфунини ижарага беришга қарор қилди.

Клуб ривожланиш стратегиясида ёш футболчилар учун пухта танланган ижаралар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу асосий таркибда кучли рақобат шароитида доимий ўйин амалиётига муҳтож бўлган истеъдодлар учун муҳимдир.

“Манчестер Сити” раҳбарияти Англия Чемпионшипини футболчининг ҳар томонлама ривожланишида муҳим мактаб вазифасини ўтайдиган мусобақа, деб билади. Хусусан, Стивен Мфуни каби ёш марказий ҳимоячи учун Англия иккинчи дивизионидаги ўйинлар сонини кўплиги ва турли ҳужум услублари билан тўқнашиш унинг ривожланишини жадаллаштиришда бебаҳо тажриба бўлади.

Журналист Алан Никсон маълумотига кўра, “Манчестер Сити” 17 ёшли Мфунини тажриба орттириши учун ижарага беради ва ҳозирда бунинг учун Чемпионшип клубини қидирмоқда.

Маълум бўлишича, “Манчестер Сити” Мфунини катта эҳтимол билан “Шеффилд Уэнсдей”га жўнатади. Чунки  The Sheffield Star нашри  журналисти Жо Кранн бу клуб Мфунига вақтинчалик шартнома таклиф қилишга тайёрлигини ёзди.

Бу вариант “шаҳарликлар” талабларига тўлиқ мос келади. Чемпионшип шароити Мфуни учун ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан жиддий синов бўлиб, тажрибали профессионалларга қарши ўйинларда қарор қабул қилиш ва позицион интизомини такомиллаштиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!