"Сити" меҳмонда қийин ғалабага эришиб, 5-ўринга кўтарилди
Англия Премьер-лигаси 14-туридан ўрин олган учрашувда "Саутгемптон" "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 16-дақиқада Рахим Стерлинг томонидан киритилди. Жарима майдони ичида Де Брюйнедан узатма қабул қилган футболчи дарвозабонни ожиз қолдирди.
Ушбу ўйин якунига кўра, "шаҳарликлар" очколари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда, 5-ўрингача кўтарилди. Улардан бир очко кўп жамғарган "Саутгемптон" 4-ўринни банд этган.
- 90+5'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+4'
Меҳмонлар сўнгги дақиқаларни ҳам устунлик билан ўтказяпти.
- 90+2'
Махрез қулай вазиятни кўкка совурди. Унинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Бернарду Сильванинг узатмаси йўлига Вестергор тўғаноқ бўлди.
- 85'
Гвардиола шогирдлари тўп назоратини қайтариб олмоқда.
- 83'

Кайл Уокерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 82'

Дэн Нлундулу ўйинга қўшилди. У Че Адамсни алмаштирди.
- 80'

Ўйин вақтини сунъий чўзгани учун Эдерсон огоҳлантирилди.
- 78'

Гюндоганнинг узоқ масофадан берган зарбасини МакКарти суперсейв билан қайтарди.
- 75'
Гвардиола шогирдлари ўйинни ташлаб қўйди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун тобора яқин келмоқда.
- 73'
Жарима майдонига оширилган тўпни қайтармоқчи бўлган Стоунз хато қилишига оз қолди. Бироқ дарвозабон тўпни эгаллади.
- 70'

Де Брюйненинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 68'
Устунлик секин-аста "Саутгемптон" томонга ўтмоқда. "Сити" қарши ҳужумни кутяпти.
- 66'
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми Канселунинг ноаниқ паси туфайли барбод бўлди.
- 64'
Жарима майдонига оширилган тўпга Бертранд эта олмади.
- 61'

Бу сафар Редмон ўз омадини синаб кўрди. Дарвозабон бу сафар ҳам яхши ҳаракат қилди.
- 59'

Уорд-Проуз бурчак тўпини тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Эдерсон ўз ўрнида!
- 58'

Мусса Женепо ўз ўрнини Натан Редмондга бўшатиб берди.
- 56'
Мезбонлар фаолликни оширмоқда.
- 54'

Бернарду Сильванинг ноақулай позициядан берган кучсиз зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 52'

Женепо воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 49'
Гвардиола шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қиляпти.
- 47'
Ферран Торреснинг ўткир бурчакдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'

Танаффус!
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

Бурчакдан оширилган тўпга "Саутгемптон" футболчиларизарба бера олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди.
- 42'

Жеймс Уорд-Проуз огоҳлантирилди.
- 41'

Жароҳат олган Ингз захирага олинди. Унинг ўрнига Натан Телла ўйинни давом эттиради.
- 40'

Дэнни Ингз жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиниши лозим.
- 38'

Ферран Торресга нисбатан қўполлик ишлатган Ориол Ромеу огоҳлантирилди.
- 37'
Мезбонларнинг кетма-кет жарима майдони ичига узатаётган пасларини ҳимоячилар бартараф этмоқда.
- 34'
Стоунз ўз дарвозасини ишғол этишига бир баҳя қолди. Унинг бахтига тўп учтун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 33'

Рубен Диашга тиббий ёрдам керак.
- 31'
Стерлинг ҳужумда қоида бузди. У ҳужумда Уолкоттнинг юзига зарба бериб юборди.
- 29'

Вестергорнинг бош билан йўллаган зарбасини Эдерсон эгаллаб олди.
- 27'
Дэнни Ингз жарима майдонига оширилган тўпга бош билан ноаниқ зарба йўллади. Бироқ оёғини бироз биланд кўтарган Диаш унга ҳалал қилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 25'

Бертрандга нисбатан қоида бузган Де Брюйне огоҳлантирилди.
- 24'
Уорд-проузнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар бартараф этди.
- 23'
Уокер қанотдан қочаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатди. Мезбонларда стандарт вазият.
- 21'

Уолкоттнинг зарбасини Эдерсон қайтарди. Такрорий уриниш рикошет натижасида ўз кучини йўқотди ва дарвозабон учун муаммо туғдирмади.
- 20'
Ингзнинг зарбаси ҳимоячидан ўтмади. "Сити" яхши ҳимояланмоқда.
- 18'
Канселунинг вазиятни кескинлаштирувчи узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 16'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Сити" ҳисобни очди!
Де Брюйне марказга узатган тўпни Стерлинг дарвозага йўллади.
- 15'

Родри марказга етказилган тўпни дарвозага киритди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди.
- 13'

Канселунинг узоқ масофадан берган зарбасини МакКарти қайтарди.
- 12'

Меҳмонлар ижросидаги бурчак тўпини "Саутгемптон" футболчилари узоқлаштирди.
- 10'
Рахим Стерлингнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 8'
"Шаҳарликлар" рақиб жарима майдони атрофида бир-бирига қисқа узатмалар бериб, рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудларни изламоқда
- 6'

Майдон эгалари илк бурчак тупидан унумли фойдалана олмади.
- 5'
Женепонинг зарбасини Уокер блоклашга муваффақ бўлди.
- 3'
Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олиш учун ҳаракат қилмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси шай!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!



Фикрлар