“Сити” Месси кутмаган таклифни берди

“Барселона” етакчиси Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттириши ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.

“Манчестер Сити” аргентиналик футболчига иккинчи таклифни тайёрлади. “Шаҳарликлар” ёзда “Барса” етакчисига умумий суммаси 600 миллион фунт бўлган беш йиллик шартнома берган эди. Бироқ, Каталония клубининг ўша пайтдаги президенти Хосеп Бартомеу футболчининг кетишига йўл қўймади.

Бу гал “Манчестер Сити” ўша шартларни такрорлади. Унга кўра, 34 ёшли ҳужумчи икки-уч мавсум “Сити” шарафини ҳимоя қилади ва кейин АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” жамоасига кўчиб ўтади. Кейинчалик CityFootball Group компаниясининг расмий вакили сифатида ишни давом эттириши ҳам мумкин.

Қизиғи шундаки, иккинчи таклифда Мессига тўланадиган маблағ уч карра пасайтирилган. Агар футболчи “Сити”га ўтишга кўнса, мазкур битим бўйича беш йилда 170 миллион фунтга эга бўлади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)