“Сити” Мессининг ворисига даъвогар
“Барселона” ҳужумчиси Ансу Фати фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши имкониятига эга бўлмоқда.
Хосеп Гвардиола жамоасининг қанот ҳужумини кучайтириш учун 19 ёшли футболчини трансфер қилишни мўлжаллаяпти.
Лионель Месси “Барса”ни тарк этганидан кейин клуб раҳбарияти ва мухлислари Ансу Фатини аргентиналик юлдузнинг вориси сифатида қабул қилди. Ёш ўйинчига Мессига тегишли бўлган 10-рақам ҳам топширилди.
Бироқ, кетма-кет икки марта оғир жароҳат олган Ансу Фати эътибордан бироз четда қолмоқда. Хави Эрнандес унга етарли ўйин амалиёти бераётгани йўқ. Шу боис испан футболчиси жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Ансу Фатининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар