"Сити" муддатидан олдин ЕЧЛ плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

УЕФА Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Олимпиакос" - "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашуви якунига етди. Унда "шаҳарликлар" Фил Фоденнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

Ëш ҳужумчи ўйиннинг 36-дақиқасида Раҳим Стерлингнинг узатмасини гол билан якунлади. Учрашувнинг қолган қисмида "Сити" бир қанча имкониятларга эга бўлди, бироқ "Олимпиакос" голкипери Жозе Са дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" ўз гуруҳида 100 фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. "Олимпиакос" эса 4 ўйинда уч очко жамғарган ҳолда, учинчи ўринни банд этиб турибди.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Илкай Гюндоган қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантириди.

  • 80'

    Эль-Арби Судани ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 78'

    Гиоргос Масурас захирага олинди, Эль-Арби Судани ўйинни давом эттиради.

  • 78'

    Габриэл Жезус ўрнига Серхио Агуэро майдонга тушди.

  • 76'

    Родри ўрнини Фернандиньога бўшатиб берди.

  • 75'

    Рахим Стерлинг майдонни тарк этди, Рияд Марез ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Бернарду Силва жарима майдони ичига кириб бориб, зарба йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 71'

    Родригеш Пепе ўрнига Андреас Бухалакис майдонга тушди

  • 66'

     Мохамед Дрэгер майдонни тарк этмоқда, Мариус Врусай ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Бернарду Силва дарвоза чизиғидан бир неча қадам узоқликдан гол ура олмади, Жозе Са кучсиз зарбани ушлаб олди.

  • 64'

    Жоау Канселунинг кучли ва аниқ зарбасини Жозе Са чиройли сейв билан қайтармоқда.

  • 63'

    Габриэл Жезус тўп учун курашда рақиби қўполлик ишлатганига ҳакамни кўнидрмоқчи бўлди, бироқ ҳакам қўполлик йўқ дея қайд этди.

  • 58'

    Бенджамин Мендининг узатмасини Жозе Са эгаллаб олди.

  • 55'

    Габриэл Жезус офсайдда дея қайд этди қанот ҳаками.

  • 54'

    Рубен Диаш спортга зид ҳаракатлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 49'

    Бернарду Силванинг зарбаси кучсиз чиқди, Жозе Са тўпни эгаллаб олди.

  • 47'

    Рафиньянинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 46'

    Илкай Гюндоган рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Рахим Стерлинг жарима тўпидан дарвоза томон кучли ва ноқулай зарба йўллади, бироқ Жозе Са сейв намойиш қилиб, зарбани қайтарди.

  • 45'

    Тўхталишлар учун ҳакам биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 44'

    Рахим Стерлингнинг дарвозанинг чап қанотга бурчагига йўллаган зарбасини Жозе Са қайтарди.

  • 39'

    Рахим Стерлингга ҳакамга этирозларини кўпайтириб юборгани учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 39'

    Рафинья қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 36'

    ГООООООЛ! Фил Фоден Раҳим Стерлингнинг чиройли узатмасини гол билан якунлади.

  • 33'

    Жоау Канселунинг узатмасини  Жозе Са эгаллаб олди.

  • 31'

    Жозе Садан сейв. Габриэл Жезус ҳимоячилардан қочиб, дарвозага зарба йўллади, бироқ Жозе Са ишончли ўйнади.

  • 31'

    Жон Стоунзнинг пасини жамоадошлари тушунмади.

  • 28'

    Родрига шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 28'

    Мади Камара Родрига нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 27'

    Фил Фоден тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи хавфни баратараф этди.

  • 26'

    Уссейну Ба қўполлик ишлатди. Манчестер Сити жарима тўпи тепади.

  • 24'

    Родри узатган пасга жамоадошлари етиб кела олишмади.

  • 20'

    Илкай Гюндоганниннг жарима майдонги узатган паси аниқ чиқмади.

  • 17'

    Родригеш Пепенинг юзига тўп тегди. Ўйин тўхтатилди.

  • 16'

    Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 16'

    Илкай Гюндоганнинг узатмаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, Сити бурчак тўпи тепади.

  • 15'

    Фил Фоденнинг зарбаси дарвозанинг ўнг томонидан ўтиб кетди.

  • 14'

    Манчестер Сити бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 13'

    Бенджамин Мендининг қанотдан узатган пасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 13'

    Жоау Канселунинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 12'

    Константинос Фортуни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 11'

    Габриэл Жезуснинг зарбаси аниқ, бироқ кучсиз чиқди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 9'

    Фил Фоден чап қанотдан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ Жозе Са зарбани қайтарди.

  • 9'

    Рахим Стерлинг рақиб ҳудудида зарба бериш учун қулай вазият қидиришга уринди, ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.

  • 8'

    Бенджамин Мендининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 5'

    Бернарду Силванинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 3'

    Родрининг кучли зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.

  • 2'

    "Манчестер Сити" қисқа паслар билан тўпни бир-бирларига узатишмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!