"Сити" "Олтин тўп" соҳибига қизиқиш билдирмоқда
"Манчестер Сити" "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "El Nacional" хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, 36 ёшли хорватиялик футболчининг трансферини "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи хоҳламоқда. "Сити" Модричга бир йиллик битим таклиф қилади.
Аввалроқ, Лукага "Интер" қизиқиш билдираётгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлганди. Футболчи жорий мавсум битта ўйинда майдонга тушиб, шунча голга ассистентлик қилган.
Ҳавбекнинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар