“Сити” ўйинчилари Гвардиолани ёмон кўради!

Франция терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра “Манчестер Сити”нинг бирорта ўйинчиси бош мураббий Хосеп Гвардиолани яхши кўрмаслигини таъкидлади.

- Мен “Манчестер Сити”да Гвардиола яхши кўрадиган бирорта ўйинчи борлигини кўрмадим.  Мураббий сифатида у беназир, лекин одамгарчилиги қандай эканини билмайман. Гвардиола "Барселона"да унинг қўл остида Месси, Иньеста ва Хави бўлгани учун катта ғалабаларга эришган.

Лекин ҳозирги жамоасида бу ўйинчилар йўқлиги учун Чемпионлар лигасида ҳеч нарса қила олмаяпти, - деди Патрис Эвра.

Чемпионлар лигаси Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” билан ғалаба қозона олмаган қитъанинг энг муҳим мусобақаси ҳисобланади. Умумий ҳисобда, испаниялик мутахассис бу турнирда 11 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!