“Сити” Родридан воз кечяпти

“Манчестер Сити” таркибида “Олтин тўп” соҳиби бўлган Родриго Эрнандес ёзги трансферлар ойнаси даврида клубни тарк этиши кутиляпти.

Журналист Рамон Альварес маълумотига кўра, “шаҳарликлар” тажрибали футболчининг шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланишини ҳисобга олиб, уни 50 миллион еврога сотишга тайёр.

Ярим ҳимоячига анчадан бери “Реал” жиддий қизиқиш билдириб келади. Родрининг ўзи ҳам “Қироллик клуби”да ўйнаш орзуси борлигини бир неча маротаба айтган эди.

Шунга қарамай, “Реал” мутасаддилари трансфер бўйича якуний қарор қабул қилишдан аввал жаҳон чемпионати вақтида Родрининг жисмоний ҳолатини баҳолайди.

Родри 2019 йилда “Атлетико”дан 70 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га трансфер қилинган эди. Transfermarkt портали Родрининг бугунги кундаги трансфер қийматини 75 миллион евро, деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!