“Сити” таркибини “Реал” ўйинчиси билан кучайтиради
“Манчестер Сити” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Fichajes нашрининг хабар беришича, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоя чизиғига янги ўйинчи керак, деб ҳисобламоқда. Манбага кўра, манчестерликлар “Реал” ҳимоячиси Ферлан Мендини олишни кўзлаяпти.
“Манчестер Сити” мутасаддилари франциялик футболчини жамоадан кетиши аниқ бўлиб улгурган Жоау Канселуга ўринбосар сифатида олиб келади.
Португалиялик футболчи бош мураббий Хосеп Гвардиола билан уришиб қолганидан кейин, “Бавария”га ижарага бериб юборилди. У ёзда ўзига бошқа иш жойи топиши керак.
Мадрид клуби ҳам таркибни ўзгартириш мақсадида бир неча футболчилар, хусусан, 27 ёшли Ферлан билан хайрлашишга тайёр.
Фикрлар