"Сити" трансфер рекордини янгиламоқчи

"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес учун "Манчестер Сити" 94 млн евро таклиф қилди. Бу ҳақида AS нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг қўл остидаги марказий ҳимоячилардан кўнгли тўлмаяпти. Испаниялик мутахассис ўтган мавсум клубни тарк этган Компани каби етакчи футболчига эҳтиёж сезмоқда. Шу сабабли, "шаҳарликлар" уругвайлик фулбек учун 89 млн евродан ҳозироқ воз кечишга тайёр. Шунингдек, 5 млн евро миқдоридаги турли бонуслар ҳам битимга киритилган.

Юқоридаги манбага кўра, манчестерликлар расмий таклиф билан "матрасчилар"га мурожаат қилган. "Сити" тарихидаги энг қиммат трансфер Кевин де Брюйне ҳисобланади. "Шаҳарликлар" бельгиялик хавбек учун 2015 йил 76 млн евро тўлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!